Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-0 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон - Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Футзал бўйича ЖЧ—2016 иштирокчилари. Мозамбик: Африка жанубидан туриб сапчиётган «қора илонлар»

Баҳо:
+ | -

Мозамбик терма жамоаси футзал бўйича Жаҳон Чемпионатида иштирок этган эмас. «Қора илонлар» бу ҳолатга унчалик эътибор қаратаётгани йўқ. Уларнинг мақсади барча ўйинда зафар қучиш.

Африка Миллатлар Кубоги бошланмай туриб, Мозамбикнинг муваффақиятига кўпчилик ишонмаганди. Турнирда эса воқеалар ривожи ўзгариб кетди.

Колумбияга йўл

Мозамбик терма жамоаси Жаҳон Чемпионатига йўлланма берувчи Африка Миллатлар Кубоги доирасида муносиб иштирок этиб, Шимолий Африканинг уч етакчиси — Миср, Марокаш ҳамда Ливиянинг фаворитлигига қарамай, якунда мундиал чиптасини қўлга киритди.

Бу борада Мозамбикнинг асосий рақиби сифатида турнир мезбони ЖАР, шунингдек, Тунис ва Замбия термаларини эътироф этиш мумкин. Мундиал ишқи билан ёнган мозамбиклик футзалчилар дастлабки икки беллашувда ЖАР ҳамда Тунисни мағлуб этишга муваффақ бўлди. Замбияга қарши 3-турда эса 4:4 ҳисоби қайд этилди. Бу натижалар Мозамбикка гуруҳ етакчилигини тақдим этиб, жамоани навбатдаги босқичда Марокаш билан тўқнаштирди.

Марокашга қарши ўйнаш осон эмасди. 1:4 ҳисобидаги мағлубият билан якунига етган ўйиндан сўнг, Мозамбикда яна битта умид қолди. Бунинг учун гуруҳдаги асосий рақиб бўлган Замбияни таслим этиш керак эди.

Африканинг жанубий қисми жамоалари ўртасидаги ҳал қилувчи беллашув ҳақиқий триллерга айланди. Асосий вақт 5:5 ҳисоби билан якунига етди. Пенальтилар сериясида омад Мозамбикка кулиб боқди ва жамоа Колумбия мундиалида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Жамоа ҳақида

«Қора илонлар» лақаби билан юритиладиган Мозамбик Африка Миллатлар Кубогида бир қаторга хатоларга йўл қўйганини эътироф этиш керак. 1 та турнирда 18 та гол ўтказиб юборган жамоа Жаҳон Чемпионати олдидан ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаши кераклиги яққол кўриниб турибди.

Бош мураббий Неймо Абдул бунинг устидан иш олиб борди. Ҳимоя қандай ўзгаргани Жаҳон Чемпионатида кўринадику-я, бироқ олдинги чизиқда тўп сурадиган йигитлар чакки эмасга ўхшаб кўринди. «Дино» лақаби билан машҳур Рикардо Муэндане Африка Миллатлар Кубогида 10 та гол уришга муваффақ бўлди. Бу голларидан 4 таси юқорида кўрсатилгани каби Замбияга қарши ўйинларда киритилгани эътиборга молик.

Мундиаллар тарихи

Футзал бўйича Жаҳон Чемпионатлари тарихига Мозамбик номи Колумбиядаги мундиалда илк бор ёзилади. Жамоа аввалги уринишларининг ҳаммасини муваффақиятсиз якунлаганди. Бироқ бу статистика мураббий Неймо Абдул ва унинг жамоасига Жаҳон Кубогида муносиб иштирок этиш учун ҳалал бермайди.

«ЖАРда бўлиб ўтган Миллатлар Кубоги олдидан мусобақага ўзимизни кўз-кўз қилиш учун эмас, аниқ мақсад йўлида курашиш учун келганимизни айтгандим. Колумбиядаги мундиал олдидан ҳам ўша фикрларимни такрорлайман. Биз Америка қитъасига уни томоша қилиш учун эмас, ўзимиз иштирок этадиган ўйинларнинг ҳаммасини ютиш учун борамиз», — деди бош мураббий.

Мозамбикнинг қанчалик жиддий жамоа эканини мундиал давомида биргаликда кўрамиз.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 12:03, 04.09.2016.
Ўқилди: 6393 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [6853]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5140]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3059]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби ЕЧЛ ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2888]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2862]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2135]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2099]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1418]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1309]

Эрон спорт вазири: «Бундай шароитда Эроннинг АҚШда ўтадиган ўйинларда иштирок этиш эҳтимоли жуда паст» [1179]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик