Италия терма жамоаси дарвозабони Жанлуижжи Буффон ЖЧ-2018 саралашидан ўрин олган Исроил терма жамоасига қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини баён қилди.
«Биз Евро-2016даги натижадан мамнунмиз. Энди бу саҳифани ёпиш керак. ЖЧ-2018га гуруҳдан бир жамоа чиқади, демак ўйинлар жуда қийин кечади. Биз камтарона жамоаларга қарши ўйинларда зинҳор очко йўқотмаслигимиз керак. Испанияга қарши ўйинлар эса алоҳида мавзу» - деди Буффон.
Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси саралаш ўйинларида Испания, Македония, Исроил, Албания ва Лихтенштейн билан ўйнайди.