Олий лига-2015да жамоамиз чемпионат тақвимига кўра “Сўғдиёна” билан дастлаб Жиззахда учрашган. Асқар Жадигеров ва Лочин Солиевнинг голларига мезбонлардан Музаффар Музаффаров биргина голи билан жавоб қайтарган ва шу тариқа “Андижон” сафардан уч очко билан қайтишга муваффақ бўлганди.
Эътиборлиси мазкур учрашувда иштирок этган футболчилардан атига икки нафаригина бугунги кунда “Андижон”да ўйнамоқда. Булар – Жавлон Гусейнов билан Тимур Васильевдир.
06.06.2015. 12 тур.
“Сўғдиёна” – “Андижон” - 1:2 (0:2).
Зомин. “Зомин” стадиони. 2682 томошабин.
Ҳакам: Ҳасан Рўзиев - 8,5.
Голлар: Асқар Жадигеров, 3 (0:1) Лочин Солиев, 19 (0:2) Музаффар Музаффаров, 49 (1:2).
“Сўғдиёна”: Михаил Спиридонов, Илҳом Комилов, Элёр Орипов, Собир Ҳамидов, Санжар Рашидов, Анвар Ражабов (Суҳроб Қобилов, 46), Жасур Ҳакимов (Санжар Риҳсибоев, 62), Музаффар Музаффаров, Вусал Магеррамов (Акмал Абдураҳмонов, 25), Асил Бегимқулов, Муқим Тошматов.
“Андижон”: Геннадий Мошняга, Даврон Турсунов, Раҳим Қодиров, Асқар Жадигеров, Лочин Солиев (Абдулатиф Абдуқодиров, 89), Предраг Вуйович, Тимур Васильев, Жавлон Гусейнов, Иқбол Акрамов (Абдумалик Абдуллаев, 46), Расул Раҳмонов, Умрилло Рамазонов (Рустам Аъзамов, 76).
Чемпионатнинг иккинчи даврасидаги баҳсда ҳам “бургутлар”нинг қўли баланд келганини мухлислар ҳануз эслаб қолган бўлса ажаб эмас. 27-турда Андижонда ўзаро тўқнаш келган ҳар икки жамоа ўртасидаги баҳснинг аҳамияти юқори бўлганини айтиш лозим. Чунки кучлилар сафида қолиш учун курашаётган пайтда ҳар икки клубга ҳам уч очко сув ва ҳаводек зарур эди. “Соғлом авлод” стадионида кечган баҳснинг 7-дақиқасидаёқ меҳмонлар Собир Ҳамидовнинг голи эвазига ҳисобни биринчи бўлиб очишга эришганди. Кейинчалик Анвар Бердиев ва Даврон Турсуновнинг голлари ҳисобни 2:1 кўринишга келтирган бўлса, бўлим якунига етиб бораётганида Санжар Риҳсибоев ҳисобни тенглаштирганди.
Иккинчи бўлимда эса яна тажрибали ҳужумчи Анвар Бердиев муваффақият қозониб, ўз дублини расмийлаштирганди. Шу тариқа якунда жамоамиз 3:2 ҳисобида ғалаба қозонганди. Ўша пайтдаги таркибдан ҳозирги кунда тўрт нафар футболчи борлигини айтиб ўтиш лозим. Иброҳим Отахонов, Жавлон Гусейнов, Анвар Бердиев ва Фарҳод Бекмуротов.
25.10.2015. 27 тур.
“Андижон” – “Сўғдиёна” - 3:2 (2:2).
Андижон. “Соғлом авлод” стадиони. 4117 томошабин.
Ҳакам: Олим Толибжонов - 8,2
Голлар: Собир Ҳамидов, 7 (0:1) Анвар Бердиев, 15 (1:1) Даврон Турсунов, 36 (2:1) Санжар Риҳсибоев, 38 (2:2) Анвар Бердиев - пенальти, 76 (3:2).
“Андижон”: Геннадий Мошняга, Турсунбой Ҳусанов, Даврон Турсунов, Иқбол Бобохонов, Иброҳим Отахонов, Анвар Бердиев, Рустам Аъзамов (Шукур Жумабоев, 66), Жавлон Гусейнов, Санжар Асқаралиев, Иқбол Акрамов (Фарҳод Бекмуротов, 82), Абдуллоҳ Олимов (Асрор Раҳмонов, 74.)
“Сўғдиёна”: Михаил Спиридонов, Дилмурод Икромов, Элёр Орипов (Қаҳрамон Баҳодиров, 71), Собир Ҳамидов, Санжар Рашидов, Жасур Ҳакимов, Сардор Қаҳҳоров (Акмал Абдураҳмонов, 78), Сайдулло Раҳматов, Бобур Қосимов, Санжар Риҳсибоев, Исломбек Исоқжонов (Хуршид Мухторов, 67).