Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 3-босқич саралаш ўйинида Қатар терма жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Натижада бош мураббий Самвел Бабаян терма жамоа билан 13 ўйинда 12-ғалабасини нишонлади.
Бу кўрсаткич бўйича у терма жамоа бош мураббийлари орасида яққол пешқадам бўлиб турибди. Ундан кейинги ўринда 7 ўйинда 6 ғалаба қозонган Маҳмуд Раҳимов (бевақт ўлими туфайли терма жамоани бошқара олмаган) ва 18 ўйинда 13 ғалаба қозонган Рустам Акрамов бормоқда.