Бразилия терма жамоаси ЖЧ-2018 саралашининг навбатдаги турида Колумбияни (2:1) таслим этди. Ўйиннинг 74-дақиқасида Неймар ғалаба тўпини киритишга муваффақ бўлди.
Бу гол 24 ёшли футболчи учун миллий терма жамоадаги 48-голига айланди. У бу кўрсаткичга 72та ўйинда эришди.
Бразилия термаси тўпурарлари рўйхатида Неймар Зикога (71та ўйинда 48та гол) етиб олди.