«Челси» ҳимоячиси Давид Луиз янги бош мураббий Антонио Конте ҳақида ўз фикрларини баён қилди.
«Қайси нуқтада ўйнашимни аҳамияти йўқ. Мен жамоага ёрдам бериш учун келдим. Ҳар бир ўйинга алоҳида тактика танланяпти, икки, уч, баъзан тўрт ҳимоячи билан ўйналяпти. Бундан хавотирда эмасман. Бош мураббий хоҳишига кўра исталган нуқтада ўйнашим мумкин.
Умид қиламанки янги мавсумда чемпион бўламиз, мақсадимиз шу. Бунга эришиш учун астойдил ишлаяпмиз. «Челси» чемпионлар лигасида иштирок этмаяпти. Шунинг учун ҳам чемпионат ва кубокда зафар қучишга ҳаракат қиламиз» - деди Луиз Goal хабарида.