«Челси» икки йилдан бери «Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманни кузатиб келмоқда ва уни қўлга киритишни истамоқда. Шунингдек, футболчи билан Англиянинг бошқа жамоаси «Манчестер Юнайтед» ҳам қизиқмоқда.
Ҳужумчининг шартномасида товон пули сифатида 100 млн евро кўрсатилган. Лондонликлар Гризманни қўлга киритиш учун Диего Костани "Атлетико"га қайтаришга тайёрлар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ франциялик футболчи агар клубни бош мураббий Диего Симеоне тарк этсагина клубдан кетиши мумкинлигини айтиб ўтганди. Мавсум якунланганидан кейин аргентиналик мутахассис «Атлетико»ни тарк этиши мумкин.