«Арсенал» клубининг собиқ яримҳимоячиси Матьё Фламини фаолиятини «Кристал Пэлас» клубида давом эттиради.
32 ёшли франциялик футболчи янги клубга эркин агент сифатида ўтди ва 1 йил муддатга шартнома имзолади.
Фламини аввал «Марсель» ва «Милан» клубларида ҳам ўйнаган эди.