Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-1 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

"Навбаҳор" ёшлари "Олмалиқ" клубига ютқазди

Баҳо:
+ | -

Ёшлар биринчилигининг навбатдаги турида ёш “навбаҳор”чилар “Олмалиқ” жамоасидаги тенгқурлари билан баҳс олиб боришди.

Учрашувнинг дастлабки қисмида олмалиқликлар ташаббусга эришишди. Бунинг натижасида меҳмонларда гол уриш учун икки бор яхшигина имконият юзага келди. Корнийчук маҳоратини намойиш этиб, дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолди. Биринчи бўлимнинг учдан бир қисми ортда қолган вазиятда эса иқтидорли ёшларимиздан бири Аҳмад Мамадалиевда ҳисобни очиш имкони юзага келганди. Аммо, футболчимизнинг ўткир бурчак остидан йўллаган зарбасига бирозгина аниқлик етишмади. Орадан бироз вақт ўтгач Билол Шарофиддиновнинг 23 метрлардан тепган тўпи дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

24-дақиқага келиб эса учрашувда ҳисоб очилди. Шаҳбоз Умаровнинг бурчакдан ошириб берган тўпини Тимур Эргашев боши билан “Навбаҳор” дарвозасига аниқ йўллаб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Ёшларимиз вазиятни ўнглаш мақсадида ҳужумкорликка зўр беришди. Аммо, танаффусга қадар “Олмалиқ” дарвозасига йўл топишни имкони бўлмади. Учрашувнинг иккинчи бўлимда ҳар икки жамоа вакилларида ҳам ҳисобни ўзгартириш учун бир қатор имкониятлар бўлсада, гол уриш ҳеч кимга насиб этмади. Биринчи бўлимда урилган ягона гол “Олмалиқ” ёшларига ғалаба келтирди. Ушбу мағлубиятдан кейин ёшларимиз мусобақа жадвалида ўз ўрнини “Металлург” жамоасига бўшатиб беришга мажбур бўлиб, бешинчи поғонадан жой олишди.

“Навбаҳор” – “Олмалиқ” - 0:1 (0:1). 8 август. Наманган. “Марказий” ўйингоҳ.
Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Ислом Носиров, Абдураҳим Жаббаров, Аъзам Ражаббаев.
Назоратчи – Алишер Абдуллаев.
“Навбаҳор”: 12. Александр Корнийчук, 2. Азизбек Мамазойитов, 4. Билол Шарофиддинов (10. Владислав Нуриев, 31; 72. Хусан Ғаниев, 64), 5. Ҳожиакбар Юнусов, 8. Босит Раҳимов, 11. Аҳмаджон Мамадалиев (9. Ислом Абдуқодиров, 54), 15. Жавоҳир Олимжонов, 17. Азизбек Турғунбоев (7. Акбаршо Рашидханов, 77), 18. Ғолиббек Каримов (6. Акбарали Холдоров, 40), 19. Шоҳжаҳон Аббосов, 20. Ғайрат Жўраев.
“Олмалиқ”: 12. Роман Абдулов, 2. Амирхон Иброҳимов, 4. Азизбек Суюнов, 6. Раҳматилло Бердимуродов (3. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 46), 9. Тимур Эргашев, 10. Фарҳод Имамов (5. Баҳодир Ғаниев, 81), 11. Шаҳбоз Умаров (14. Фарруҳ Содиқов, 69), 13. Отабек Валижонов (7. Достон Абдураҳмонов, 46), 17. Миржалол Мирюсупов, 18. Жасурбек Умаров, 23. Тимур Усманов (8. Шаҳбоз Тожибоев, 46).
Гол: Т.Эргашев (24).
Огоҳлантиришлар: Ҳ. Юнусов (84), И. Абдуқодиров (86) - О.Валижонов (39), Ф.Имамов (44), А.Ҳожиакбаров (60), Ш.Тожибоев (90+3).

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 19:47, 08.09.2016.
Ўқилди: 5540 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5531]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2892]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2735]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2497]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1828]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1790]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1765]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1652]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1475]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1461]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик