«Барселона» ярим ҳимоячиси Андрес Иньестанинг айтишича, унинг маҳорати ўсишида жамоанинг собиқ бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг ҳам ўрни катта.
«Евро-2008дан сўнг клубга қайтгач, Гвардиола билан бирга ҳаммаси ўзгаришини тушуниб етдик. Шундан бери ишлар умуман бошқача кетди», — деди Иньеста.
«Гвардиолагача «Барселона»нинг аниқ бир ўзига хос ўйин услуби йўқ эди, бизга эса услуб керак эди. У ўзининг барча ғояларини дастлабки машғулотлардаёқ тушунтириб бўлган. Масалан, тўпни йўқотиш билан рақибни унинг майдонида прессинг билан кутиб олиш», — деди Иньеста.
«Гвардиола менинг янада кучли футболчи бўлишимга ёрдам берган», — дея қўшимча қилди Андрес Иньеста.
Айни вақтда «Манчестер Сити» бош мураббийи ҳисобланган Хосеп Гвардиола 2008—2012 йилларда «Бавария»га устозлик қилган.