Маълум муддатлик танаффусдан сўнг ёшлар лигасининг навбатдаги тур ўйинларига старт берилди.
“Андижон” ёшлар жамоаси пайшанба оқшомида “Сўғдиёна” меҳмони бўлиб, кутилмаганда йирик ҳисобда мағлуб бўлди.
Майдонга ҳар икки жамоа вакиллари қора боғич билан тушиб келганини ва ўйин муҳтарам президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотираси учун 1 дақиқалик сукут сақлаш билан бошланганини айтиш лозим.
Жорий мавсум медаллар учун курашаётган ўринбосарлар жамоамиз Жиззахда кечган баҳсда омадсиз старт олди. Боиси учрашувнинг 2-дақиқасидаёқ бош ҳакам Азамат Бобожоновга қизил карточка кўрсатиб, майдондан четлатди. Ушбу йўқотиш ёш “бургутлар”га қайсидир маънода руҳан тасирини ўтказмасдан қолмади. Чунки сафарда майдон эгаларига қарши бир киши кам бўлиб харакат қилиш ҳар қандй жамоага қийинчилик туғдиради. табиийки “Андижон”нинг ҳам ўйин режаси ўзгариб кетди. Аммо шундай бўлишига қарамай ёшларимиз майдонда астойдил харакат қилиб, рақибга етарлича қаршилик кўрсатишга эришди. Буни улар биринчи бўлимда хар холда яхши уддалади. Биринчи даврани айнан жамоамизда ўтказган иқтидорли посбон Нодиржон Ашурматов шу куни бир неча бор жиззахликларнинг жонига аро кирди дейиш мумкин. “Сўғдиёна” дарвозабони бир неча вазиятларда жамоасини муқаррар голлардан қутқариб қолди. Гарчи биринчи бўлимда ҳар икки клубда ҳам ҳисобни очиш учун имкониятлар юзага келган бўлсада, дарвозалар даҳлсизлиги сақланиб қолинди.
Иккинчи бўлим бошида мезбонлар сафида янги кучлар майдонга тушди. Айниқса Жамшид Ҳасановнинг майдонга тушиши рақиб ўйинининг кучайишини таъминлади. Айнан футболчининг ўнг қанотдаги хатти-харакатлари хавфли тус олди ва голлар билан якунланди.
Аввалига Сарвар Холматов ҳисобни очишга эришган бўлса кейинчалик Мўмин Мелиев иккита тўп киритиб, дублга эришди.
Ёшларимиз бунга жавоб қайтариш мақсадида астойдил олдинга ўтган бўлсада, мақсадига эриша олмади. Натижада “Андижон” ўринбосарлари қимматли уч очкони қўлдан бой берди.
Энди 16 сентябрь куни ёшларимиз Андижонда “Насаф” ўринбосарларини қабул қилади.
08.09.2016 йил
Ёшлар лигаси 21-тур
«Сўғдиёна» – «Андижон» – 3:0.
Жиззах. 84 томошабин.
Ҳакамлар: К. Расулов (Қарши) – 7,4, Ш. Қаюмов – 7,2, М. Турдиев – 8,0, Ш. Файзиев – 9.
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).
Голлар: Сарвар Холматов (65), Мўмин Мелиев (73, 76).
“Андижон”: 12. Баракатилло Исроилов, 2. Артур Маматказин, 5. Азамат Бобожонов, 14. Аброр Комилов, 17. Шохруҳ Эргашев, 18. Шояд Муллажонов, 21. Алишер Абдувоҳидов, 28. Жаҳонгир Мақсудов, 32. Шохжаҳон Ҳасанов, 44. Дилмурод Маҳмудов (С), 89. Вячеслав Пурак.
Захира: 46. Хуршид Ходжаев, 3. Аҳрор Ўктамов, 10. Бахтиёр Қосимов, 26. Фарруҳ Мирзаев, 84. Хондамир Юлдашев.
“Сўғдиёна”: 76. Нодиржон Ашурматов, 2. Дилмурод Икромов, 4. Жасур Ўринов, 6. Азиз Мирзаев, 7. Шаҳбоз Жўрабеков, 8. Иззат Абдуллаев, 9. Акмал Абдураҳмонов, 11. Мўмин Мелиев, 21. Дадашжон Маматқулов, 23. Достон Орипов, 88. Сарвар Холматов.
Захира: 12. Ширинбой Абдуллаев, 5. Жамшид Ҳасанов, 19. Шохруҳ Акбаров, 22. Асил Орипов, 39. Шохруҳ Анорбоев, 77. Иброҳим Қодиров, 94. Мурозхўжа Жабборов.
Огоҳлантиришлар: Сарвар Холматов (2) – Артур Маматказин (83).
Четлатиш: Азамат Бобожонов («Андижон», 2).