Кириш Регистрация
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 1-3 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи 1-1 Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Сузиш бўйича Олимпия чемпиони Райан Лохте Риодаги можаро сабабли мусобақалардан 10 ойга четлатилди

Баҳо:
+ | -

Сузиш бўйича АҚШ терма жамоасининг аъзоси, 4×200 метрга комплекс усулда эстафета сузишда Рио–2016 Олимпиадасининг чемпиони Райан Лохте 10 ойга барча мусобақалардан четлатилди. Лохтенинг дисквалификацияси ҳақидаги қарор Халқаро олимпия қўмитаси, АҚШ олимпия қўмитаси ва АҚШ сузиш федерацияси томонидан қабул қилинди. Бу ҳақда AFP’га таяниб, «РБК» хабар бермоқда.

Райан Лохте Рио–2016 Олимпиадаси давомида АҚШ термасидаги жамоадошлари – Жимми Фейген, Жек Конгер ва Гуннар Бентц билан номаълум кимсалар томонидан тунаб кетилгани ҳақида маълум қилганди.

Суриштирув натижасида ҳеч қандай ўғрилик содир бўлмагани, аксинча, Лохте ва унинг жамоадошлари ёқилғи қуйиш шохобчасидаги ҳожатхона эшигини бузгани аниқланди. Шохобча қўриқчиси спортчилардан етказилган зарарни қоплашни сўраган. Якунда Лохте ёлғон гапирганини тан олди ва бунинг учунузр сўраган эди.

Август ойи якунида сузиш спорти кийимларини ишлаб чиқарувчи Speedo ҳамда Ralph Lauren компанияси Лохте билан ҳомийлик шартномаларини бекор қилди.

Райан Лохте Афина–2004 Олимпиадасида 1 олтин медални олган, Пекин–2008 ва Лондон–2012 Олимпия ўйинларида икки мартадан чемпион бўлган. Шунингдек, 32 ёшли спортчи жаҳон чемпионатларида 18 та олтин медални қўлга киритган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 12:33, 09.09.2016.
Ўқилди: 6251 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.