Ўзбекистон чемпионати Олий лигасининг 21-тур ўйинида Бекободнинг «Металлург» клуби ўз майдонида «Пахтакор»ни қабул қилди.
Бекободликлар ҳар иккала бўлимда гол уриб, ўз дарвозалари даҳлсизлигини сақлаб қолишди. Голлар Тошматов ва Қобилов номига ёзиб қўйилди.
Бу ғалабадан сўнг, «Металлург» тўртинчи ўриндаги мавқеини мустаҳкамлади. «Пахтакор» эса чемпионатдаги еттинчи мағлубиятини тан олди. Бундан ташқари, тошкентликлар қаторасига 5 ўйиндан буён ғалаба қозонолмай келишмоқда (2 дуранг, 3 мағлубият).
«Металлург» - «Пахтакор» 2:0
Голлар: Муроджон Тошматов (24), Исломжон Қобилов (69)
"Металлург": Султонов, Ҳ.Ҳошимов, Каримов, Одилов, Нўъмонов, Шотурсунов, Эсонқулов, Каримқулов, Сулаймонов, Тошматов, Қобилов
Захира: Сафоев, Аҳмедов, Намозов, Исмоилов, Жалилов, Абдумўминов, Абдужабборов
"Пахтакор": Лобанов, Андреев, Тожиев, Ораховац, Ҳошимов, Исматуллаев, А.Аҳмедов, Болтабоев, Машарипов, Искандеров, Ҳакимов
Захира: Ҳамроев, Алижонов, Отахонов, Тўраев, Яхшибоев, Толипов, Сидоров