"Нефтчи" - "Машъал" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Александр Хомяков ўз фикрларини билдирди.
"Ғалабадан хурсандман. Ўйин учун режаларимизнинг барчаси амалга ошди. Биринчи таймда гол урдик, иккинчи таймнинг 20 дақиқасида гол ўтказмадик. Рақиб учрашув охирида деярли гол урмаётганини билардик. Шогирдларимга раҳмат айтаман. Менимча Фарғонада анчадан буён юта олмаётган эдик. Менимча ўйин зерикарли бўлмади. Зафар Тўраев асосий футболчи эди, аммо бизда алмаштириб бўлмас ўйинчи йўқ. Ҳозирги тактикамизга Тўраев у қадар тушмаяпти, бироқ умид қиламанки у яна асосий таркибга қайта олади. Нега мусобақа жадвали охирида юрибмиз? Баъзи жойда омад келмади, баъзида мен хато қилдим, - дейди Хомяков