Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтаётган 15 ёзги Паралимпия ўйинларининг 3 куни Ўзбекистон Паралимпия терма жамоаси 8та медални қўлга киритди.
10 сентябрь куни бошланган Паралимпия мусобақаларида терма жамоамиз аъзоларидан 11 нафар спортчи иштирок этди.
11 нафар спортчиларимиздан 8 нафари турли даражадаги медалларни қўлга киритдилар.
Ўзбекистон миллий паралимпия терма жамоа спортчилари 10 сентябр куни холатига кўра 4та олтин 4та кумуш 11 та бронза медалларини қўлга киритдилар.
Кун якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси медаллар сифати бўйича 8-ўринда бормоқда.
Дзю-до бўйича спорт тури бўйича иштирок этган спортчиларимиздан Одил Тулендибоев +100 кг вазн тоифаси барча рақибларини иппон баҳоси билан мағлуб этиб Паралимпия ўйинларининг ОЛТИН медалини қўлга киритди.
Хайтжон Алимова +70 кг вазн тоифаси иштирок этиб Паралимпия ўйинларининг Кумуш медалини қўлга киритда.
-90 кг вазн тоифасида иштирок этган Шухрат Бобоев Бронза медални қўлга киритди.
-100 кг вазн тоифасида иштирок этган Ширин Шарипов Бронза медални қўлга киритди.
-70 кг вазн тоифасида иштирок этган Гулруҳ Рахимова Бронза медални қўлга киритди.
Бугун дзюдо спорт тури ўз ниҳоясига етди. Умум жамоа ҳисобида Ўзбекистон дзюдо терма жамоаси 3 олтин, 1 кумуш ва 6 бронза билан 1 ўринни қўлга киритди. Дзюдо спорт турида жами 11 нафар спортчиларимиз иштирок этган.
Сузиш 200 метрга комплекс сузиш мусобақаларда иштирок этиб Фотимахон Амилова кумуш, Шохсанам Тошпулатова бронза медалларни қўлга киритдилар.
Енгил атлетика Узунликга сакраш бўйича иштирок этган спортчи Дониёр Солиев бронза медални қўлга киритди.