Украина чемпионатининг навбатдаги турида "Ворскла" жамоаси ўз майдонида "Волин"ни қабул қилди.
Учрашувда биринчи тайм 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
Иккинчи тайм бошида эса Миаден Бартулович ўрнига, ҳамюртимиз Санжар Турсунов майдонга тушди.
Санжар ўйиннинг 73-дақиқасида меҳмонлар дарвозасини аниқ нишонга олиб, жамоасига ғалаба келтирувчи гол муаллифига айланди.