«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Златан Иброҳимович ёш ҳужумчи Маркус Рэшфорд ҳақида илиқ сўзларни гапирди.
«У энди 18 ёшга тўлди, ҳали жуда ҳам ёш. Унда вақт кўп ва шу бугуноқ дунёни эгаллаши шартмас. Шошилишни кераги йўқ. У жуда яхши футболчи ва албатта бунга эришади. Ҳозирча унга босим қилмайлик, акс ҳолда бу салбий натижа бериши мумкин. Маркус ҳали ўзини кўрсатади. Озгина сабр қилайлик. Мен унга ҳар куни ёрдам беряпман ва унинг юксалишига ҳисса қўшганимдан мамнунман» - деди Иброҳимович МUTV эфирида.