Кириш Регистрация
18/10 00:00 Валенсия 0-0 Атлетик Бильбао
18/10 15:30 Удинезе 0-3 Лечче
18/10 17:00 Осасуна 2-0 Расинг
18/10 18:00 Борнмут 2-0 Сандерленд
18/10 18:00 Брайтон 5-0 Кристал Пэлас
18/10 18:00 Лидс 1-1 Ман. Юнайтед
18/10 18:00 Фиорентина 1-3 Комо
18/10 19:15 Сельта 2-1 Алавес
18/10 20:30 Ноттингем Форест 0-1 Арсенал
18/10 21:00 Милан 3-2 Аталанта
18/10 21:30 Малага 2-5 Реал Сосьедад
18/10 23:45 Ювентус 0-3 Лацио
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца - Кальяри
19/10 23:45 Парма - Торино
20/10 00:00 Хетафе - Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм - Ковентри Сити

ОЧЛ. ОФК «Ал-Жаиш» - «Ан-Наср» ўйинида Рашидов жамоасига техник ғалаба ёзди

Баҳо:
+ | -

Осиё футбол конфедерацияси шу йилнинг 24 август куни Осиё чемпионлар лигасининг чорак финал босқичида бўлиб ўтган "Ал-Жаиш" (Қатар) ва "Ан-Наср" (БАА) жамоалари ўртасидаги учрашув (0:3) натижасини бекор қилди.

Боиси, ушбу ўйинда "Ан-Наср" сафида майдонга тушган футболчи — Сантос Монтейро Жуниор Вандерлейга Индонезия мамлакатидан берилган паспорт сохта бўлиб чиқди. ОФК тартиб-интизом қўмитаси тақдим этилган турли ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, футболчини ОЧЛда иштирок этиш ҳуқуқига эга эмас деб топди. Вандерлей ОФК тартиб-интизом қўмитасининг 2 сентябрдаги қарори бўйича вақтинчалик мусобақадан четлатилди. Ҳужжатларни сохталаштириш бўйича суриштирув ишлари давом эттирилмоқда. ОФК кейинроқ бу ҳақда қўшимча маълумот беради.

Чорак финалнинг дастлабки ўйинида "Ан-Наср"га 0:3 ҳисобидаги мағлубият ёзилди ва клуб 1000 доллар миқдорида жаримага тортилди.

Эслатиб ўтамиз, "Ал-Жаиш" сафида ўзбекистонлик футболчи Сардор Рашидов фаолият олиб бормоқда. Қатарликлар жавоб ўйинида ўзларига керакли натижани қўлга киритсалар, ярим финалда "Локомотив" - "Ал-Айн" жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушадилар.

Манба: the-afc.com
Киритилди: 14:22, 12.09.2016.
Ўқилди: 20713 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик