«Реал» ҳимоячиси Пепе клуб билан шартномасини узайтиришга тайёр. Аввалроқ, 33 ёшли португалиялик футболчига 2019 йилгача янги шартнома таклиф қилиниши ҳақида хабарлар чиққан эди.
«Ҳеч иккиланмасдан шартномани узайтираман. Мадридда ўзимни жуда яхши ҳис қилмоқдаман. Бу ерда қизим таълим оляпти. Фаолиятимни «Реал»да тугатишни орзу қиламан. Терма жамоадаги фаолиятимни якунлаш ҳақида ўйламаяпман. Ҳали Португалиянинг асосий таркибида ўйнашга кучим етади» - деди Пепе AFP хабарида.