«Реал» клубининг собиқ ҳимоячиси Луиш Фигу жамоадоши Зайниддин Зидан билан муносабатларида муаммо бўлмаганини маълум қилди. Яқинда Испания нашрларида, Зидан ўз вақтида Фигу устидан Пересга шикоят қилган, уни тўп оширмаётганидан нолиган деган хабарлар чиққан эди.
«Мен Зиданга тўп оширмаганман? Бекор гап. Зиданнинг ўйини гўзал, эстетик эди. Бу гап газетада босилган куннинг эртаси менга сўнгги ўйинимиз статистикасини кўрсатишди. Зидан билан иккалаамиз бир-биримизга энг кўп тўп оширган футболчи бўлганмиз» - деди Фигу AS хабарида.