«Ливерпуль» клубининг собиқ ҳимоячиси, айни пайтда футбол эксперти Жейми Каррагер «МЮ» яримҳимоячиси Поль Погбанинг «Ман Сити»га қарши ўйинини танқид остига олди.
«Погба Моуриньога ҳеч қандай ёрдам беролмади. Бундан ташқари у 45 дақиқа давомида энг интизомсиз ўйинини намойиш қилди. Погба «Ман Сити»га қарши ўйинда худди болалар майдончасидаги ўспириндек ўйнади. Хоҳлаган томонга югурди, хоҳлаганча ҳаракат қилди» - деди Каррагер Sky Sports хабарида.