Тошкентнинг «Локомотив» клуби ОЧЛ чоракфинали жавоб ўйинида БААнинг «Ал-Айн» клубини қабул қилди. Сафарда ўтган биринчи ўйинда 0:0 ҳисоби қайд этилганди. Бу натижа «темирйўлчилар»га кейинги босқичга чиқиш учун яхши имконият бераётганди.
Аммо «Локо» ўз майдонидаги ўйинда ижобий натижа қайд этолмади. Футболчилар яратилган жуда кўп қулай имкониятлардан фойдалана олишмади. Ўйиннинг 38-дақиқасида Лукас Кайо томонидан урилган гол учрашувда ягоналигича қолди ва рақибларга икки ўйин натижасига кўра ғалаба келтирди.
13 сентябрь 2016. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони.
«ЛОКОМОТИВ» - «АЛ-АЙН» (БАА) 0:1
Гол: Кайо (38)
Ҳакамлар: Муҳаммад Тақий Бин Жаҳарий, Ли Цзу Лянг, Ронни Ко Мин Киат, Фу Чуан Хи (барчаси Сингапур)
Локомотив: 1. Нестеров, 5. Махарадзе, 8. Джепаров, 11. Абдухолиқов, 13. Яничич, 15. Мирзаев (Бикмаев 75), 17. Мустафоев (Зотеев 65), 18. Кападзе (с), 20. Тўхтахўжаев, 22. Шоахмедов, 71. Геворкян (Алибоев 68)
Ал-Айн: 17. Холид Исо, 4. Саид Мусаббеҳ, 5. Исмоил Ахмад, 7. Лукас Кайо, 9. Дуглас (Барман 79), 10. Умар Абдурахмон (с) (Диакий 90), 19. Муҳаннад Салим, 21. Фавзи Фоиз, 25. Амир Абдурахмон, 29. Ли Мюн Жу, 70. Асприлья
Огоҳлантириш: У.Абдурахмон (43), Файз (59), Зотеев (68), Бикмаев (86), Махарадзе (88), Алибоев (88)