«Арсенал» ҳимоячиси Лоран Косельни Чемпионлар лигасидан ўрин олган ПСЖ (1:1) клубига қарши ўйин ҳақида ўз фикрини баён қилди.
«Бир очко ҳам яхши натижа. Биринчи дақиқада гол ўтказиб юборганимиз ёмон бўлди, бу ижобий натижага эришишимизни оғирлаштирди. Иккинчи бўлимда ўйинга қайта олдик. Энди бундан тўғри хулоса чиқариб, биринчи дақиқадан сўнгги дақиқагача бор кучимиз билан ўйнашимиз шарт.
Умуман олганда жамоа яхши ўйнади, бироқ биринчи дақиқадаги гол ҳаммасини мураккаблаштирди» - деди футболчи ВВС хабарида.