Бугун Афинада УЕФА президенти сайлови ўтказилди. Унда ташкилотга аъзо 55 мамлакат икки нафар номзодга овоз беришди.
Сайлов якунига кўра, словениялик Александер Чеферин 42 овоз тўплаб, УЕФА президенти қилиб сайланди. 13 овоз тўплаган голландиялик Михаэль ван Прааг сайловда мағлуб бўлди.
49 ёшли Чеферин 2011 йилдан буён Словения футбол федерацияси раҳбари бўлиб ишлаб келмоқда эди.