«ПСЖ» ҳужумчиси Эдинсон Кавани Чемпионлар лигасидан ўрин олган «Арсенал» (1:1) клубига қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини баён қилди.
«Биз ажойиб ўйинни ўтказдик, аввалги учрашувга («Сент-Этьен» 1:1) қараганда яхшироқ ўйнадки. Кўп ижобий ҳолатларни кўрсатиш мумкин. Аммо яратилган вазиятлардан унумли фойдаланмай, очко йўқотдик.
Бу биринчи ўйин эди, шунинг учун ҳам тушкунилкка тушмай очко йиғишда давом этишимиз шарт. Ўйиндаги натижа учун жавобгарман, чунки жуда кўп имкониятлардан фойдалан олмадим. Аммо бу футбол, баъзан тўп дарвозага киради, баъзан эса йўқ» - деди Кавани.