«Барселона»нинг собиқ яримҳимоячиси Людовик Жюли 16 ёшли Месси ҳақида гапириб берди.
«Месси 16 ёшидаёқ бизни машғулотларда ҳайрон қолдирган. У бизни шу даража алдаб ортда қолдирканки, аламдан оёқларига тепганмиз. Бироқ Лео нолимаган, ўрнидан туриб ўйинни давом эттирган.
У тўртта футболчини алдаб ўтиб, гол урарди. Унга қарши ўйинда «Барселона»нинг марказий ҳимоячилари ҳам асабийлашарди. Унга нисбатан қўпол ўйнашарди. Бироқ у ҳаммасига чидаб, барибир бизни ортда қолдирарди» - деди Жюли.