«Лестер» ҳужумчиси Жейми Варди Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олган «Брюгге» (3:0) клубига қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини баён қилди.
«Ажойиб старт. Бор маҳоратимизни намойиш этдик. Биз ҳеч нарсадан қўрқмасдан, ўз футболимизни ўйнадик. Бу эса ижобий натижа келтирди» – деди Варди.