14-сентябрь куни Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтаётган XV ёзги Паралимпия ўйинларининг 7- куни ҳамюртларимиз ўзларининг ўттизинчи медалларини қўлга киритдилар. Мусобақаларда иштирок этган спортчиларимиздан Александр Свечников енгил атлетиканинг найза отиш йўналишида иштирок этиб 65,69 метр натижа билан Паралимпия ўйинлари рекордини янгилади ва мусобақаларнинг олтин медалига сазовор бўлди.
Шу билан бир қаторда енгил атлетиканинг аёллар ўртасида ядро улоқтириш мусобақасида иштирок этган София Бурханова 15,05 метрлик кўрсаткич билан мусобақанинг кумуш медалини қўлга киритди. Енгил атлетиканинг ушбу йўналишида олтин медаль италиялик Ассунта Легнантега насиб қилган бўлса, мексикалик Ребекка Альварес бронза медалига сазовор бўлди.
Шунингдек беллашувларнинг еттинчи куни Муслимахон Одилова XV Паралимпия ўйинларидаги ўзининг иккинчи кумуш медалини қўлга киритди. Аввал ҳабар бериб ўтганимиздек Муслимахон 100 метрга баттерфляй усулида сузиш бўйича кумуш медалига сазовор бўлганди. Бу сафар энди ҳамюртимиз 50 метрлик масофани эркин усулда 28 сония ичида сузиб ўтиб яна бир кумуш медалига эга чиқди. Ушбу масофага эркин сузиш бўйича бронза медали хам Ўзбекистон вакилига насиб этди. Шохсанам Тошпўлатова шохсупанинг учинчи поғонасидан ўрин олиб делегациямиз ғазнасига яна бир бронза медалани қўшиб қўйди. Эслатиб ўтамиз Шохсанам 200 метрга комплекс усулида сузиш баҳсларида ҳам бронза медали билан тақдирланганди.
Эркаклар ўртасида мусобақаларда эса 50 метрга эркин сузиш бўйича Музаффар Турсунхўжаев 00:24.21 натижа билан бронза медалини қўлга киритди. Эътиборлиси мазкур медаль Музаффар учун ҳам XV Паралимпия ўйинларидаги иккинчи бронза бўлди. У 100 метрга баттерфляй усулида сузиш бўйича ҳам бронза медали билан тақдирланганди.
Шунингдек кеча енгил атлетиканинг ядро улоқтириш мусобақасида иштиирок этган Хусниддин Норбеков 15.17 метр натижа билан бронза медални қўлга киритди. Ёдингизда бўлса мусобақаларнинг биринчи куни Хусниддин диск улоқтириш баҳсларида 59.75 метр натижа билан жаҳон рекордини ўрнатиб Паралимпия ўйинларининг олтин медалига сазовор бўлганди, демак ҳамюртимиз ўз шахсий ҳисобига бронза медалини ҳам қўшиб қўйди.
Медаллар жамғариш борасида делегациямиз таркибида Фотимахон Амилова пешқадамлик қилмоқда. Унинг ҳисобида XV Паралимпия ўйинларининг олтин, кумуш ва бронза медаллари мавжуд бўлиб, жами 3 та медалга сазовор бўлди. Шунингдек Ҳусниддин Норбеков ( олтин, бронза), Муслима Одилова (кумуш, кумуш), Музаффар Турсунхўжаев (бронза, бронза) ва Шохсанам Тошпўлатова (бронза, бронза)лар иккитадан медални қўлга киритишган.
Хозирги пайтга келиб делегациямиз ҳисобида 7 та олтин, 6 та кумуш ва 17 та бронза медаллари мавжуд бўлиб, паралимпиячиларимиз жами 30 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 12-ўринни банд этиб туришибди. Биз ҳамон Осиёда ҳам, МДҲ давлатлари орасида ҳам иккинчи ўринда бормоқдамиз.
Қишда энг кўп кутилаётган трансферлар [4659]
«Барселона» раҳбарияти Фликнинг талабига рад жавобини берди [2724]
Ўзбекистонда 1 январдан “Futbol TV” канали ишга тушади [2556]
Мбаппе "Реал"да Роналдунинг натижасидан ўзиб кетди [2138]
"Ювентус" "Ливерпуль"дан 40 миллион евро сўрамоқда [2077]
"Реал" "янги Каземиро"ни топди [2039]
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоя юлдузи январдаёқ кетмоқчи [1993]