Кириш Регистрация
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-1 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид 1-2 Бавария
07/04 23:59 Спортинг 0-1 Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Бугун ўсмирлар (U16) ўртасида Осиё чемпионати бошланади

Баҳо:
+ | -

Бугундан ўсмирлар (U16) ўртасида Осиё чемпионатига старт берилади. Бу галги мусобақага Ҳиндистон мезбонлик қилмоқда.

Турнирда 16та жамоа 4та гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларда иштирок этишади. Хабарингиз бор, Темур Олимхўжаев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси КХДР, Таиланд, Яман термалари билан "D" гуруҳидан ўрин олган.

Ўсмирларимиз дастлабки ўйинни 17 сентябрь куни Таиландга қарши ўтказди. Кейинги ўйинлар 20 сентябрь (Яман) ва 23 сентябрь (КХДР) кунларига белгиланган.

Осиё чемпионатида ярим финалга чиққан 4та жамоа келаси йили Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади. Кореялик қитъа чемпионатида ярим финалга чиқишса, яна бир йўлланма учун қўшимча мини-мусобақа ўтказилади. Чорак финалда ютқазган жамоалар қўшимча ярим финал ва финал ўйинлари орқали бешинчи йўлланма эгасини аниқлашади.

Ўсмирлар (U16) ўртасида Осиё чемпионати, гуруҳлар

“А” гуруҳи: Ҳиндистон, Эрон, Саудия Арабистони, БАА
“B” гуруҳи: Австралия, Япония, Вьетнам, Қирғизистон
“C” гуруҳи: Жанубий Корея, Малайзия, Уммон, Ироқ
“D” гуруҳи: Шимолий Корея, Ўзбекистон, Таиланд, Яман  

Мусобақа тақвими билан қуйидаги саҳифада танишиб олишингиз мумкин.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:25, 15.09.2016.
Ўқилди: 8738 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик