Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-1 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Ёшлар лигаси. «Навбаҳор» сафарда «Обод»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Бугун мамлакат ёшлар биринчилигининг 22-тур учрашувларига старт берилди. «Навбаҳор» ёшлари ушбу турда Тошкентда “Обод” жамоаси меҳмони бўлишди.

Сўнгги икки турда очко олишни уддасидан чиқа олмаган футболчиларимиз бу сафар майдонга фақат ғалаба иштиёқида тушганликларини амалда исботлашди. Натижа ҳам шунга яраша бўлди. Ёшларимиз меҳмонда тўп сурганликларига қарамай рақибдан ҳар томонлама устун эканликларини амалда намойиш этишди. Якунда қайд этилган 3:0 ҳисобидаги ютуқ устунликни қайси жамоа томонида бўлганлигидан далолат бермоқда.

Учрашув борасида гап кетганида, ёшларимиз биринчи бўлим дебютида ҳисобни очишга эришишди. Илк дақиқаларданоқ ташаббусни ўз қўлларига олган футболчиларимиз Азизбек Мамазойитовнинг аниқ зарбасидан кейин олдинга чиқиб олишди. Ушбу вазиятда Ғайрат Жўраев Азизбекка яхшигина имконият яратиб берди ва футболчичимиз деярли дарвозабон билан яккама-якка ҳолатда мўлжалдан адашмади. 35-дақиқада эса Азизбек Мамазойитовнинг ўзи қанотдан олдинга интилиб, ҳимоячиларни алдаб ўтган ҳолда Аҳмад Мамадалиевга гол уриш имкониятини яратиб берди. Келажаги порлоқ футболчи деб баҳоланаётган Мамадалиевга яқин масофадан дарвозани нишонга олиш қийинчилик туғдирмади. Майдон эгалари ҳисобни ўзгартириш учун бир неча бор уриниб кўришган бўлсада танаффусга қадар икки тўп фарқидаги устунлик сақланиб қолди.

Танаффусдан кейин мезбонлар кўпроқ ҳужум ташкил этишга уриниб кўришган бўлсада, ёшларимиз ҳимоя қўрғонини ёриб ўтишда бир қатор қийинчиликларга дуч келишгани сабабли гол уришни уддасидан чиқишди. Кам сонли вазиятларда эса “Обод” футболчиларининг зарбаларига аниқлик етишмаганлиги ҳам ҳисобни ўзгаришига имкон бермади. Ўз навбатида футболчиларимиз ҳам бир неча имкониятлардан самарали тарзда фойдалана олишмади. Учрашув якунланиши арафасида эса Азизбек Турғунбоев қанотдан ҳимоячиларни ортда қолдириб, Хусан Ғаниевга гол уриш имкониятини яратиб берди.

Захирадан майдонга тушган футболчимиз ҳисобни йирик кўриниш олишини таъминлади. Ушбу ғалабадан кейин очколари сонини 37 тага етказиб олган “Навбаҳор” ёшлари мусобақа жадвалида учинчи ўринга кўтарилиб олди.

“Обод” – “Навбаҳор” – 0:3 (0:2). Тошкент. “Обод” ўйингоҳи.
Ҳакамлар: А.Нажафалиев, Н.Афиногенов, С.Абдураҳмонов, А.Шукруллаев.
Назоратчи – Ш.Жумаев.
“Обод”: 1. У. Ёрбеков, 27. Х. Абдуалимов, 29. Ш. Мажидов (47. Д. Насриддинов, 51), 33. З. Маҳкамов, 36. У.Матмусаев, 37. Ш. Муротов, 38. Ж. Қаҳрамонов (42. Б. Абдунабиев, 65), 40. И. Исмоилов, 46. И. Сиддиқжанов, 48. Д. Жўрабоев (45. М. Қосимов, 65), 49. О. Пардабаев (30. И. Жасурхўжа, 80).
“Навбаҳор”: 1. М. Маматхонов, 2. А. Мамазойитов (15. Ж. Олимжонов, 46), 4. Б.Шарофиддинов (14. Б. Турсунов, 79), 5. Ҳ. Юнусов, 8. Б. Раҳимов, 9. И. Бойдедаев (7. Х. Ғаниев, 61), 11. А. Мамадалиев (6. А. Холдоров, 75), 17. А. Турғунбоев (72. И. Исмаилов, 87), 18. Ғ. Каримов, 19. Ш. Аббосов (10. И. Алибоев, 56)), 20. Ғ. Жўраев.
Голлар: А. Мамазойитов (6), А. Мамадалиев (35), Х. Ғаниев (86).
Огоҳлантиришлар: Ғ. Каримов (68), И. Алибоев (74).

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 19:09, 15.09.2016.
Ўқилди: 4592 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5531]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2892]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2735]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2497]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1828]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1790]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1765]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1652]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1475]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1461]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик