Кириш Регистрация
05/03 00:30 Астон Вилла 1-4 Челси
05/03 00:30 Фулхэм 0-1 Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон 0-1 Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити 2-2 Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл 2-1 Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор 0-1 Бухоро
05/03 19:15 Машъал 0-2 Локомотив
05/03 19:30 Сурхон 0-3 Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм 1-3 Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК
07/03 00:45 Наполи - Торино
07/03 01:00 Сельта - Реал Мадрид
07/03 18:00 Осасуна - Мальорка
07/03 19:00 Кальяри - Комо
07/03 20:15 Леванте - Жирона
07/03 22:00 Аталанта - Удинезе
07/03 22:30 Атлетико - Реал Сосьедад

“Қўқон-1912” -“Металлург” превью

Баҳо:
+ | -

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, 17 сентябрь куни Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда Олий лига 22-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Металлург” жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади. Мазкур ўйинга доир статистик маълумотлар билан танишинг.

 

Ўзаро ўйинлар

“Қўқон-1912” ҳамда “Металлург” клублари олий лигада шу кунгача 13 бор куч синашишган. “Металлург” 5 та ўйинда ғалаба қозонган. 6 та учрашувда “Қўқон-1912”нинг қўли баланд келган. 2 та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик қўқонликлар томонида: 22:20. “Қўқон-1912” ўзаро ўйинларда 20 очкога эга бўлган, “Металург” эса 17 очкони қўлга киритган.

 

Қўқонда ўтган барча учрашувлар:

25.10.2015 «Қўқон-1912» – «Металлург» 2:1

13.09.2003 «Қўқон-1912» – «Металлург» 4:0

23.11.2002 «Қўқон-1912» – «Металлург» 1:0

29.04.2000 «Қўқон-1912» – «Металлург» 2:0

02.10.1999 «Қўқон-1912» – «Металлург» 5:1

05.09.1998 «Қўқон-1912» – «Металлург» 1:1

 

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Металлург” ўз тарихида ҳеч қачон Қўқонда ғалаба қозона олмаган. “Қўқон-1912” ўз уйида 5 та ўйинда ғолиб бўлган. Бир марта (1998 йил) водийда дуранг қайд этилган.

 

Ҳакамлар

Шанба куни Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – “Металлург” учрашувини Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб борадиган бўлишди.

Бунгача Эрматов жамоамиз иштирокидаги иккита ўйинни бошқарганди. Жаҳоннининг энг яхши рефериси ишлаган учрашувларда (“Шўртан” ва “Андижон”) жамоамиз ғалаба қозонганди. Умид қиламизки, бу сафар ҳам Равшан Эрматов бизга омад келтиради.

Олий лига

22-тур

«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Металлург» (Бекобод)

Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж.Саидов (Тошкент), А. Раҳимов (Андижон)

Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).

УзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.

 

Бошланиш вақтлари

Мазкур учрашув 17 сентябрь куни соат 17:00да бошланиши кузда тутилган. Бугун эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари майдонга тушишади. Ўйин 16:00да бошланади. Барча мухлисларимизни “Марказий” ўйингоҳга чорлаб қоламиз.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 08:48, 16.09.2016.
Ўқилди: 4422 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.