«Ювентус» ҳимоячиси Леонардо Бонуччи ёзда Англия клубидан таклиф олганини маълум қилди.
«Ёлғон гапирмайман, Англияга кўчиб ўтиш ва менга таниш мураббий билан ишлаш истагим бор эди. Бироқ «Ювентус» мени уйим, бу ерда қолишдан мамнунман. Бу футболкани кийишни доим орзу қилганман. Кейинчалик бу клуб билан катта совринларни ютишни хоҳлайман» - деди Бонуччи.
Аввалроқ, футболчи билан «Челси» клуби қизиққани ҳақида хабарлар чиққан эди.