Бугун соат 17.00да Тошкентдаги “Жар” ўйингоҳида Ўзбекистон чемпионатининг 22-туридан ўрин олган “Обод” ва “Навбаҳор” жамоалари учрашуви бошланади.
Сўнгги икки турда атиги бир очко жамғарган жамоамиз учун пойтахтдаги ўйин муҳим аҳамиятга эга. Айнан шу сабабли футболчиларимиз “Обод”га қарши учрашувга муносиб тарзда ҳозирлик кўришди. Кеча Тошкентга етиб келган жамоамиз аъзоларининг айни пайтдаги кайфиятлари аъло даражада. Бугунги учрашувда икки нафар футболчи майдонга туша олмайди. Ёшлар биринчилигининг “Навбаҳор” ва “Олмалиқ” жамоалари ўртасидаги учрашувда жароҳатланган ҳужумчи Владислав Нуриевни оёғи гипс қилинган. Шу сабабли, ушбу футболчи маълум вақтдан кейин майдонга қайтиш имконига эга бўлади. Бундан ташқари, машғулотлардан бирида Руслан Вагапов ҳам оёғидан жароҳат олганлиги сабабли учрашувда иштирок этиш ёки этмаслиги аниқ эмас. Қолган футболчиларнинг барчаси соғ-саломат.
Соат 17.00да бошланадиган учрашувни бориши ҳақида “Навбаҳор” футбол клубининг телеграм ижтимоий тармоғидаги расмий каналида кузатиш имконига эга бўлишлари мумкин. Телеграмдаги каналга ўтиш учун қуйидаги манзилга ўтинг - https://telegram.me/pfcnavbahor. Бундан ташқари твиттер тармоғида ҳам ўйинни бориши ҳақида матнли трансляция орқали кузатиб бориш имкони мавжуд.