Ёшлар лигасининг 22-турида “Андижон” ўз уйида “Насаф”ни қабул қилди.
Қизиқарли кечган баҳсда қаршиликларнинг қўли баланд келди. Аниқроғи Зафар Холмуродов бошқарувидаги “Насаф” ўринбосалари таркибида ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларига номзод бўлган футболчиларнинг борлиги қайсидир маънода меҳмонларга қўл келди дейиш мумкин.
Ўйин борасида ёш “бургутлар” рақибидан сира қолишмади. Лекин “аждарлар” яратилган вазиятлардан унумли фойдаланиб қолишди.
Учрашувнинг 36-дақиқасида меҳмон жамоа сардори Акбар Муродов ўнг қанотдан тўпни ҳаволатиб тўғри дарвозага йўллади ва тўпни Баракатилло Исроилов кутилмаганда ўтказиб юборди – 0:1.
Танаффусга қадар ҳисоб ўзгармади. Иккинчи бўлимни “Насаф” ўринбосарлари таркибда ўзгаришлар билан бошлади. Бу эса уларнинг ўйинини янада кучайтирмасдан қолмади. Айниқса Ислом Рашидхонов билан Сайдулло Раҳматов каби асосий таркиб ўйинчиларининг майдонга тушиши “аждардар”ни ўйинини янада жонлантириб юборди.
63-дақиқага келиб “Насаф” футболчилари пенальти ишлашди. Аслида ўша вазиятда ҳимоячи Шохруҳ Эргашев “подкат” билан рақибидан тўпни олиб қўйгандек кўринди. Бироқ бош ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Дилшод Хушбаков пенальтини аниқ амалга оширди – 0:2.
Шундан кейин ҳам андижонлик ёшларнинг руҳияти тушиб кетмади. Аксинча улар астойдил олдинга ўтишди. Бунинг самараси ўлароқ 89-дақиқага келиб пенальти ишлаб олишди. Масъулиятли вазифани Солоҳиддин Солоҳитдинов ўз зиммасига олди ва давоза томон зарба берди. Тўп эса устунга тегиб қайтди. Унга биринчи бўлиб етиб келган Солоҳитдиновнинг иккинчи уринишда дарвозани аниқ нишонга олди. Айтканча шу куни ўйинни кўриш учун ҳар иккала жамоа мураббийлари стадионга ташриф буюришди. Учрашувда эса шу тариқа “Насаф” ёшлари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Кетма-кетма омадсизликлардан сўнг “Андижон” ўринбосарлари турнир жадвалида 5-ўриндан жой эгаллаб турибди.
16.09.2016 йил
Ёшлар лигаси 22-тур
“Андижон” (Андижон) – “Насаф” (Қарши) 1:2 (0:1).
Олтинкўл. “Марказий” стадиони.
Ҳакамлар: Игорь Худайдатов (Тошкент), Санжар Юлдашев, Аброр Жўрахонов, Шохруҳ Акрамов (Андижон).
Назоратчи: Игорь Нехочин.
Голлар: Солоҳиддин Солоҳитдинов (90) – Акбар Муродов (36), Дилшод Хушбаков (63, пен.)
“Андижон”: 12. Баракатилло Исроилов, 2. Артур Маматказин, 14. Аброр Комилов, 17. Шохруҳ Эргашев, 18. Шояд Муллажонов, 21. Алишер Абдувоҳидов (84. Хондамир Юлдашев), 28. Жаҳонгир Мақсудов, 32. Шохжаҳон Ҳасанов (26. Фарруҳ Мирзаев, 66), 44. Дилмурод Маҳмудов (С), 70. Солоҳиддин Солоҳиддинов, 89. Вячеслав Пурак (10. Фарҳод Бекмуротов, 77).
“Насаф”: 30. Умиджон Эргашев (13. Музаффар Шарипов, 90), 4. Акмал Олимов (15. Наврўзжон Иззатуллаев, 87), 6. Сирожиддин Қўзиев, 7. Акбар Муродов (С), 14. Шароф Муҳитдинов (35. Ислом Рашидхонов, 46), 16. Дилшод Хушбаков, 19. Раҳимбек Жавлиев, 20. Акмал Мозговой (28. Сайдулло Раҳматов, 46 ), 34. Илҳом Алижонов (9. Алфайзи Неъматов, 60), 32. Абдулазиз Нишонбоев, 33. Одилжон Ҳамробеков ( 38. Жаҳонгир Қурбонбоев, 73).
Огоҳлантириш: Акмал Мозговой, 23. Илҳом Алижонов, 45. Шохруҳ Эргашев, 62. Сирожиддин Қўзиев, 77. Абдулазиз Нишонбоев (89)