Англия чемпионатининг 5-тури доирасида «Ливерпуль» сафарда "Челси"ни мағлубиятга учратди. Ўйиндан кейин мерсисайдликлар бош мураббийи Юрген Клопп ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Албатта, натижадан қониқиш ҳосил қилдим. Илк дақиқалардан майдонда яхши ҳаракат қила бошладик. Тез фикрладик, ўз олдимизга қўйилган вазифани аъло даражада бажардик ва танаффусга қадар гол фарқи билан олдинга чиқиб олишга муносиб бўлдик.
Жамоа ўйинни бошқаришни билиши керак. Ушбу мавсумда «Челси» ўйиннинг сўнгги дақиқаларида кўп гол урмоқда. Аммо бугун рақиб ҳисобни тенглаштириш учун имкониятга эга бўлганини эслолмаяпман. Бизда фойдаланилмаган имкониятлар бўлди, аммо кучли рақибга қарши ўйинда бу нормал ҳолат.
Биз жуда тез ўйнадик. «Ливерпуль»нинг ўйинини томоша қилиш ёқимли бўлди. Иккинчи бўлимда бизга бироз қийин бўлди. Ўтказиб юборилган голдан кейин яхши ўйнадик, яхши ҳимояландик.
Хендерсоннинг голи – бу сидқидилдан қилинган меҳнат самараси бўлди. Унга кўп босим тушяпти», – деди Клопп.