Жамоа менежери Клаус Аллофснинг ёзги трансферлар даврини якунлаш бўйича режалари умуман бошқача эди: у Жанубий Кореа терма жамоаси аъзоси бўлган Ҳён-Мин Сонни (24 ёшда) сотиб олмоқчи эди.
Бироқ, машинасозлар жамоаси «Тоттенҳэм» клуби билан трансфер масалаларида келишувга эриша олишмади.
Лекин бу дегани «Волфсбург»нинг мазкур ҳужумчи бўйича умидлари сўнди, дегани эмас. Аксинча: клуб январь ойида Сон учун янги музокараларни бошлаш ниятида. «У биз учун қизиқарли ўйинчи бўлиб қолади», дейди Аллофс. Фақат трансфер нархининг арзонлашиши масаласи номаълум. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, «Волфсбург» Сон учун 32 миллион евро таклиф қилган.
Бироқ, бу сумма Лондоннинг анъанавий клубига камлик қилган ва «Тоттенҳэм» Сон учун 40 миллион евро талаб қилган. Аввал Леверкузеннинг «Байер» клубида тўп сурган Сон 2015 йил ёзда 30 миллион евро эвазига Лондонга кетган эди. Лекин ҳужумчи АПЛда катта муваффақиятга эриша олмади. Ўтган бир йил ичида 40 та расмий ўйинда майдонга тушиб, у саккизта гол ва бешта голли узатмага муаллифлик қилди.
Сон учун Бундеслига маъқулроққа ўхшайди: «Ҳамбург» ва «Байер» сафида ўтказган жами 165 расмий ўйинда у 49 гол киритди ва 14 голга ассистентлик қилди. Бу футболчининг Германияга қайтиш борасида аниқ ўйлаб юрганига шубҳа қилмаса ҳам бўлади.