Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Изоҳга хожат йўқ ёки "Навбаҳор"нинг йирик мағлубияти

Баҳо:
+ | -

Навбатдаги турда “Навбаҳор” Тошкентда “Обод” жамоаси меҳмони бўлди. Ушбу учрашув натижаси жамоасиз учун муҳим аҳамиятга эга эди. Яъни ғалаба қозониш орқали мусобақа жадвалининг қуйи қисмида бораётган жамоалар билан очколар фарқини ошириб олиш имкони юзага келарди.

Ўз навбатида “Обод” жамоасида ҳам ушбу ўйин орқали мусобақа жадвалининг қуйи қисмидан чиқиб олиш имкони вужудга келарди. Айнан шу жиҳатлар учрашувни кескин руҳда ўтишидан дарак берарди. Лекин, биринчи бўлим тахминларни оқламади.

Учрашувни “Обод” футболчилари анча фаол тарзда бошлашди. Мезбон жамоа аъзолари катта иштиёқ билан тўп суришган бўлса футболчиларимизда бундай иштиёқ кўзга ташланмагандек таассурот қолдирди. Майдон эгалари 3-дақиқадаёқ ҳисобни очишга эришишди. Чап қанотдан бошланган ҳужум жарима майдончасининг қарама-қарши тарафига кўчгач, Тимур Ҳакимов вазиятдан унумли фойдаланди – 1:0. Тезкор гол футболчиларимизни режаларини ўзгартириб юборди. Шу сабабли маълум вақт давомида “Обод” дарвозасига хавф солишни имкони бўлмади. Вақт ўтиши билан вазиятни ўнглаш имкони бўладигандек тассурот уйғонганди. Аммо, вазиятлардан фойдаланишда аниқликни етишмаганлиги вакилларимизга панд берди.

Танаффусга қадар Акрам Баҳриддинов икки марта, Дилшод Жабборов, Абдумалик Абдуллаев ва Алишер Маҳмудовлар бир мартадан гол уришлари мумкин эди. Баҳриддиновнинг дастлабки зарбасидан кейин тўпни Ҳамроев қайтарган бўлса иккинчи зарбага аниқлик етишмади. Жабборов эса 14 метрлардан дарвозани нишонга ола билмади. Абдуллаевнинг тепган тўпи эса ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди. Маҳмудовнинг зарбасидан кейин тўп устунга тегиб қайтди. Майдон эгаларидан бўлим охирларида Ҳакимов ва Ҳасановлар имкониятлардан фойдалана билишмади.

Танаффусдан кейин футболчиларимиз фаолликни оширишгандек туюлганди. Лекин, вақт ўтиб бу янглиш тушунча эканлиги аён бўлди. Негаки футболчиларимиз тўпни назорат қилиб, ҳужумга ўтишга уринишган бўлсада, рақиб дарвозаси олдида айтишга арзигулик хавфли вазиятларни ярата олишмади. 66-дақиқада эса “Обод” иккинчи голни уришга эришди. Парванов дарвозасига белгиланган пенальтини Шоҳруз Норхонов аниқ амалга оширди. Тошкентликларда қолган вақт давомида ҳам гол уриш учун бир нечта имкониятлар юзага келган бўлсада, “Обод” футболчилари ўйин охирларида ҳисобни йирик кўринишга келтиришди. 86-дақиқада Ҳасановнинг тепган тўпини Парванов қайтарган бўлсада Норхоновнинг такрорий зарбаси олдида ожиз қолди. Шу тариқа, жамоамиз аутсайдер майдонидан йирик ҳисобдаги мағлубиятни қабул қилиб олди. Хуллас, изоҳга хожат йўқ.

“Обод” – “Навбаҳор” – 3:0 (1:0). 16 сентябрь. Тошкент. “Жар” ўйингоҳи.
Ҳакамлар: З. Қодиров, Д. Сайлолов, А. Усманов, А. Нажафалиев.
Назоратчи – Ш. Жумаев.
ПФЛ вакили – Ф. Магаметов.
“Обод”: 12. Дилшод Ҳамроев, 2. Аброр Хусинов (77. Алишер Шоғуломов, 66), 5. Ғайрат Умиров, 8. Дониёр Ҳасанов, 11. Шоҳруз Норхонов, 20. Алишер Мирзаев, 55. Сардор Қаҳҳоров, 60. Анвар Ғофуров, 66. Фарҳод Мираҳматов, 70. Тимур Ҳакимов (80. Санжар Риҳсибоев, 64), 88. Сардор Собирхўжаев (4. Хуршид Ғиёсов, 58).
“Навбаҳор”: 34. Артур Парванов, 7. Акрам Баҳриддинов, 9. Дилшод Жабборов, 10. Алишер Маҳмудов (16. Шоҳжаҳон Аббосов, 59), 19. Владислав Алексин (20. Ғайрат Жўраев, 73), 21. Аъзам Алиев, 26. Қаҳрамон Маҳаммаджонов, 27. Мурод Тўйчибоев, 28. Исломбек Исоқжонов, 33. Тоҳир Шамситдинов, 63. Дорджи Сангаджиев (50. Абдумалик Абдуллаев, 29).
Голлар: Т. Ҳакимов (3), Ш. Норхонов (66-пен.,86).
Огоҳлантиришлар: А. Мирзаев (15) - Қ. Маҳаммаджонов (29), А. Абдуллаев (57), Д. Жабборов (66). 

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 15:09, 17.09.2016.
Ўқилди: 6983 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.