Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Davis Cup. Ўзбекистон - Швейцария. Жуфтликда ютқаздик

Баҳо:
+ | -

Тошкентда ўтаётган Ўзбекистон ва Швейцария терма жамоалари ўртасидаги теннис бўйича Девис кубогининг жаҳон лигасига ўтиш босқичи доирасида жуфтликлар баҳси ўтказилди.

Денис Истомин ва Фаррух Дўстовдан иборат жуфтлик Адриен Боссел/Хенри Лааксонен жуфтлигига қарши кортга чиқди. Дастлабки геймда тўпни меҳмонлар ўйинга киритишди ва ҳамюртларимиз брейк-поинтга эга бўлишди, аммо ўзбекистонликлар бу имкониятдан фойдалана олишмади. Сет давомида швейцарияликлар бир марта брейк очкони қўлга киритишди. Бу уларга сетда ғалаба қозониш учун етарли бўлди.

Иккинчи сетни ватандошларимиз янада бўш ўтказишди ва европаликлар бу бўлимда 6:2 ҳисобида устун келишди.

Учинчи сетда Истомин ва Дўстов баҳсни қутқариб қолишга ҳаракат қилишди. Бўлим тай-бреккача давом этди. Афсуски, "лотерея"да омад Швейцария терма жамоаси фойдасига ҳал бўлди — 7:2. Якуний ҳисоб — 4:6, 2:6, 6:7.

Шу тариқа, иккинчи кундан кейин Швейцария 2:1 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Эртага яккалик тартибда Денис Истомин - Хенри Лааксонен ва Санжар Файзиев - Антоине Белье ўйинлари бўлиб ўтади.

Девис кубоги. Жаҳон лигасига ўтиш босқичи
Денис Истомин / Фаррух Дўстов (Ўзбекистон) - Адриен Боссел/Хенри Лааксонен (Швейцария) - 0:3 (4:6, 2:6, 6:7)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:16, 17.09.2016.
Ўқилди: 8423 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [5517]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [4187]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [3535]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [3209]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [3156]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [3023]

"Реал" янги марказий ҳимоячи изламоқда: уч номзод маълум [2669]

Futbol TV телеканали 1-октябрь куни Ўзбекистон - Сурия ўйинини жонли трансляция қилади [2425]

Родри «Барселона»да «Атлетико» футболчисини кўришни истамоқда, бу Альварес эмас [2404]

Португалия терма жамоаси Роналду кетганидан сўнг расмий баёнот берди [2375]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик