Кириш Регистрация
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 16:30 Эвертон 0-2 Челси
17/10 17:00 Эспаньол 0-1 Атлетико
17/10 18:00 Локомотив 0-0 Насаф
17/10 18:00 Венеция 1-0 Наполи
17/10 19:00 Динамо 1-2 Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор 1-1 Пахтакор
17/10 19:00 Фулхэм 1-0 Халл Сити
17/10 19:00 Брентфорд 1-2 Ливерпуль
17/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Ипсвич
17/10 19:15 Вильярреал 0-0 Эльче
17/10 21:00 Болонья 1-3 Интер
17/10 21:30 Бетис 2-5 Барселона
17/10 21:30 Ньюкасл 0-1 Астон Вилла
17/10 23:45 Рома 2-0 Женоа
18/10 00:00 Валенсия 0-0 Атлетик Бильбао
18/10 15:30 Удинезе - Лечче
18/10 17:00 Осасуна - Расинг
18/10 18:00 Борнмут - Сандерленд
18/10 18:00 Брайтон - Кристал Пэлас
18/10 18:00 Лидс - Ман. Юнайтед
18/10 18:00 Фиорентина - Комо
18/10 19:15 Сельта - Алавес
18/10 20:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/10 21:00 Милан - Аталанта
18/10 21:30 Малага - Реал Сосьедад
18/10 23:45 Ювентус - Лацио
19/10 00:00 Реал Мадрид - Севилья
19/10 21:30 Монца - Кальяри
19/10 23:45 Парма - Торино
20/10 00:00 Хетафе - Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм - Ковентри Сити

Осиё чемпионати U16. Хатоларга бой ўйинда Ўзбекистон Таиландни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионатидаги иштирокини ғалаба билан бошлади. Футболчиларимиз хатоларга бой, мураккаб ўйинда Таиландни мағлуб этишди.

Ўйиннинг иккинчи дақиқасидаёқ гол ўтказиб юбордик. Ҳимоячимиз кутилмаганда майдон марказида йиқилиб тушди. Натижада Жиннават дарвозабон билан юзма-юз чиқиб, совуққонлик билан дарвозани ишғол этди.

24 дақиқада рақиб ҳимоячиси жарима майдони ичида қўли билан ўйнади. Абубакр Мўйдинов пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди – 1-1.

Бўлим охирида яна бир бор пенальтидан гол урдик. Бу сафар Расул Йўлдошев уни аниқ амалга оширди – 2-1.

Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида дарвозабонимиз Неъматов рақиб ҳужумчисини чалиб йиқитган эди. Аммо у ўз хатосини тўғирлаб, Сонгвутнинг пенальтидан йўллаган зарбасини қайтарди!

58-дақиқада чап қанотда белгиланган жарима зарбасидан Абдуллаев тўпни жарима майдонига йўлланганида, Вудчитай уни боши билан ўз дарвозасига йўллаб қўйди – 3-2.

Бироқ, шу заҳотиёқ Таиланд ҳисобни қисқартирди. Ҳимоячиларимизнинг хатосидан фойдаланган Арнон яқин масофадан дарвозамизни аниқ нишонга олди 3-2.

82-дақиқада ўнг қанотдан жарима майдонига ёриб кирган Мардон Абдуллаев ўткир бурчак остидан гол урди – 4-2.

88-дақиқада футболчиларимиз чиройли комбинация уюштиришди. Ўнг қанотдан жарима майдонига ёриб кирган Ўрунов тўпни Йўлдошевга етказди. У эса яқин масофдан бўш қолган дарвозани аниқ нишонга олди – 5-2.

Ўйин якунида ҳимоядаги хатодан сўнг Арнон ҳисобни қисқартира олди.

Осиё чемпионати U16.

Ўзбекистон – Таиланд 5:3 (2:1)

Голлар: А.Мўйдинов (24 пен), Р.Йўлдошев (45+2 пен, 88), Вудчитай (58 автогол), М.Абдуллаев (82) – Жиннават (2), Арнон (60,90)

Амалга оширилмаган пенальти: Сонгвут (52, дарвозабон)

Ўзбекистон U-16: 21.Абдувоҳид Неъматов, 17.Абубакир Мўйдинов, 4.Ихтиёр Холдоров, 19.Ислом Каримов (5.Муҳаммадали Номозов, 62), 6.Мардор Абдуллаев, 7.Остон Ўрунов, 8.Ғайрат Азизхўжаев (18.Шуҳрат Неъматов, 54), 10.Расул Йўлдошев, 9.Баҳром Соатов, 11.Асадбек Собиржонов, 15.Дониёр Абдуманнопов (23.Бурхон Ҳасанов, 69).

Таиланд U-16: 1.Вуттхипонг, 2.Саравут (16.Сомсак, 28), 4.Сонгвут, 5.Вудтичаи, 7.Понгравит (9.Арнон, 46), 10.Хассават, 12.Нититорн, 13.Жиннават, 17.Пирапат, 20.Пичитпон, 21.Рачата (14.Паттхадон, 72).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:37, 17.09.2016.
Ўқилди: 11273 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«ПСЖ» футболчилари «Барселона»ни ҳақорат қилди — каталонияликлар ғазабда [4822]

Абдуқодир Ҳусановнинг “Ипсвич”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3276]

Баҳодир Жалолов британиялик боксчини мағлуб этди (видеошарҳ) [3161]

АПЛ. Ҳусанов захирадан майдонга тушган баҳсда «Манчестер Сити» «Ипсвич»дан устун келди [1856]

Суперлига. «Навбаҳор» пенальтидан гол ура олмаган ҳолда сўнгги дақиқаларда «Пахтакор»дан очко тортиб олди [1836]

Эмилиано Мартинеснинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди [1629]

Ла лига. «Барселона»нинг «Бетис»га қарши ўйин учун асосий таркиби эълон қилинди [1583]

Дэвид Бекхэм ФИФА президентига айланиши мумкин [1568]

MLS. Месси дублга эришган ўйинда «Интер Майами» сафарда «Атланта»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1564]

"Барселона"нинг режалари бузилди: футболчилар Севильяни тарк эта олишмади [1524]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик