Кириш Регистрация

«Қўқон-1912» қийин ўйинда муҳим ғалаба қозонди (тўлиқ шарҳ)

Баҳо:
+ | -

"Қўқон-1912" клуби ўз майдонида "Металлург"ни қабул қилиб, қийин ўйинда муҳим ғалабага эришди.

Учрашувни футболчиларимиз фаол тарзда бошлашди. 12-дақиқада вакилларимиз ҳисобни очиш учун яхши имкониятга эга бўлишди. Достон Турсуновнинг жарима майдончаси яқинидан тепган тўпни сал ноаниқ кўриниш олди.

19-дақиқада майдон эгалари рақиб дарвозасини ишғол этиш учун жуда қулай имкониятга эга бўлишди. Меҳмонлар посбони билан бирга-бир вазиятга кириб борган Отабек Ҳайдаров тўпни “Металлург” дарвозабонининг устидан ташлаб қўймоқчи бўлди. Зарбага бироз аниқлик етишмади.

37-дақиқада Азиз Ашуровнинг маҳорати жамоамизни муқаррар голдан сақлаб қолди.

40-дақиқада ҳисоб очилди. Чап қанотдан бошланган ҳужумни Суҳроб Бердиев гол билан якунлади.

Қолган дақиқаларда томонларда яна гол уриш имконияти юзага келганига қарамай, танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.

Иккинчи таймни ўзгача руҳда бошлаган вакилларимиз кетма-кет ҳужумлар ташкил этишди. Мана шундай ҳужумларнинг бири 53-дақиқада самара келтирди. Қанотдан оширилган тўп Носир Отақўзиевнинг бошига тегиб меҳмонлар дарвозасидан жой олди – 2:0.

61-дақиқада меҳмонлар ўз жарима майдончалари ичида Отабек Ҳайдаровга қарши қўполлик ишлатишди. Вазиятга яқин турган бош ҳакам “Металлург” дарвозаси томон пенальти белгилади. Тўп олдига яқинлашган Носир Отақўзиевнинг зарбаси эса ноаниқ бўлди.

74-дақиқада меҳмонлар жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Дилмурод Каримовнинг зарбасидан кейин ўйинда ҳисоб қисқарди – 2:1.

Қолган дақиқаларда рақиб дарвозасига босим уюштирган мезбонлар муҳим ва қийин ғалабани қўлга киритишди.

Барчага ғалаба муборак бўлсин!

17.09.2016. Олий лига. 22-тур

“Қўқон-1912” – “Металлург” 2:1 (1:0)

Ҳакамлар: Р. Эрматов, А. Расулов, Ж. Саидов, А. Раҳимов.

Голлар: Суҳроб Бердиев 40, Носир Отақўзиев 58. – Дилмурод Каримов – 74.

Амалга оширилмаган пенальти: Носир Отақўзиев 61 (ноаниқ)

“Қўқон-1912”: 12. Азиз Ашуров, 7. Отабек Зокиров (22. Ориф Мамажонов-85), 9. Носир Отақўзиев, 10. Отабек Ҳайдаров (26. Ойбек Рустамов-70), 20. Достон Турсунов, 55. Дарко Гожкович, 70. Собир Ҳамидов, 75. Иброҳим Раҳимов (4. Миржалол Қурбонов-88), 83. Никола Валентич, 90. Суҳроб Бердиев, 99. Жавоҳир Сиддиқов.

Захира: 13. Никита Рибкин, 15. Маъруф Зокиржонов, 17. Азиз Тўхтабоев, 28. Абдуллох Олимов.

“Металлург”: 32. Суҳроб Султонов, 4. Ҳикмат Ҳошимов, 6. Дилмурод Каримов, 7. Дониёр Одилов (11. Фаррух Шотурсунов-56), 8. Аюбхон Нўъмонов, 13. Жавоҳир Эсонқулов, 15. Зоҳид Абдуллаев, 22. Мурод Тошматов, 23. Шерзод Жалилов, 40. Ислом Қобилов, 77. Саид Абдужабборов.

Захира: 91. Зафар Сафоев, 5. Жасур Аҳмедов, 9. Фарҳод Намозов, 19. Эргаш Исмоилов, 20. Улуғбек Худойбердиев, 70. Жаҳонгир Абдумўминов.

Назоратчи: Д. Роман.

ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 22:18, 17.09.2016.
Ўқилди: 6517 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.