Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Фарҳод Сафаров: "Охирги ўрин "Обод"ни қониқтирмайди"

Баҳо:
+ | -

“Обод” - “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги учрашув якунлангач ўтказилган матбуот анжуманининг  иккинчи қисмида "Обод" клуби директори Фарҳод Сафаров иштирок этди:

- Ўйин биз учун қийин ўтди, сабаби анчадан буён ғалаба нималигини билмай келаётгандик. Учрашув бошидаёқ Тимур Ҳакимов тўп киритгани йигитларга қўшимча ишонч бағишлади. Футболчилар танаффусда берилган кўрсатмаларни аъло даражада бажаришди. Бугунги ўйиндан қониқдик. Жаъфар Ирисметов ўйин бошланишига икки соат қолганида ҳам базада биз билан бирга эди. Афсуски, соғлиғи бироз ёмонлашгани боис унга жавоб бердик. Насиб қилса, кейинги ўйинларда у захира ўриндиғида бўлади. Ўйинчиларимизга ўзи бевосита кўрсатмалар бериб туради. Учрашувга ҳам жамоани Ирисметов тайёрлаган. Ҳозир жамоа бироз қийин ҳолатда, сабаби охирги ўрин бизни қониқтирмайди. Шунинг учун ҳам кўпроқ ҳужумга эътибор беришга ва гол уришга интилаяпмиз. Чиройли ўйин эмас, натижа тарихда қолади дейишади. Биз айни пайтда натижа кўрсатишимиз керак, бунга мажбурмиз.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 08:35, 18.09.2016.
Ўқилди: 4754 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [12715]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6495]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5202]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [4566]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [4195]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3428]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2558]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2012]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1903]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1870]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик