Жорий йил Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон байроқдори бўлган боксчи Баҳодир Жалолов ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали яна спорт ихлосмандларидан узр сўради.
“Азиз дўстлар, ўзбек халқидан минг бор узр сўрайман, сизларнинг ёзаётганингизга жавоб ёза олмаётган бўлсам... Мен ҳозир кўпроқ ўз устимда ишлашим керак. Олдимга қўйган мақсадларим бор. Мен шу нарсадан хурсандман: мен мусобақада ютқазган бўлсам ҳам мени ҳамма яхши кўрар экан. Раҳмат, ҳаммангизга. Мен ҳаммангизни яхши кўраман. Бутун ўзбек халқининг ишончини, албатта, оқлайман”, деб ёзади Баҳодир Жалолов.
Баҳодир Жалолов жорий йилнинг 5-21 август кунлари бўлиб ўтган Рио-2016 Олипиада ўйинларида иштирок этиб, мағлуб бўлган эди. Ўшанда ҳам Жалолов ижтимоий тармоқлар орқали мухлисларидан узр сўраганди. Баҳодир Жалолов ижтимоий тармоқларга бу қадар боғланиб қолиб, ҳадеб узр сўрагандан кейинги мусобақаларга пухта тайёргарлик кўрса, мақсадга мувофиқ бўларди.
Мухлисларнинг “Месси” деб қилган ҳайқириқларига Роналду жавоб қайтарди (видео) [3635]
"Барселона" ҳужумчи трансфери учун қанча маблағ ажратгани маълум [3123]
“Реал”нинг 3 нафар “тегиб бўлмас” футболчилари ким экани маълум бўлди [3023]
Кроос: «Улар «Реал»дан хавфлироқ!» [2402]
«Манчестер Сити»да катта «тозалаш»: Яна икки футболчи кетади [2045]
Ёзда «Манчестер Сити»ни тарк этадиган ҳимоячи номи маълум бўлди [1931]
Zo'r TV телеканали 21-апрель куни «Реал» - «Алавес» ўйинини жонли трансляция қилади [1738]
Хиральдес: «Барселона»ни мағлуб этиб, Ла Лигада интригани қайтармоқчимиз» [1522]
АПЛни тарк этган биринчи клуб маълум бўлди: «Вест Хэм» интригага нуқта қўйди [1372]













