Кириш Регистрация

Луис Энрике: «Атлетико»ни мағлуб этишни истасак, кўп хато қилмаслигимиз зарур»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Луис Энрике Испания чемпионати 5-тури доирасидаги «Атлетико»га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Биз кўп хато қилишга ҳаққимиз йўқ. «Атлетико» кўплаб совринларга даъвогар ҳисобланган клуб», — деди Луис Энрике. 

«Агар «Атлетико»ни мағлуб этишни истасак, юзага келтирадиган қулай вазиятларимизни голга айлантиришимиз керак. Бу қизиқарли ўйин бўлади», — деди «Барса» устози. 

«Мадридликлар ерда тўп узатишга асосланиб ўйнайди, деб ўйламайман. Улар бизни узун узатмалар билан қопқонга туширишга ҳаракат қилади», — деди Луис Энрике.

«Неймарнинг ўзига хос ўйин услуби бор, биз унинг Барселонадаги ҳаракатларидан завқ олаяпмиз. Бускетс эса алмаштириб бўлмас ўйинчи — у мураббийнинг майдондаги вакили», — деди «Барселона» бош мураббийи.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 20:29, 20.09.2016.
Ўқилди: 7502 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.