Кириш Регистрация
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи 0-2 Пахтакор
01/07 21:00 Франция 1-0 Бельгия
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия
03/07 06:00 Бразилия - Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика - Парагвай

Олий лига. 20-тур. «Пахтакор» «Қизилқум»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Олий лига 20-турининг қолдирилган ўйинида «Пахтакор» ўз майдонида «Қизилқум»ни қабул қилди.

Учрашувни фаол бошлаган "шерлар" 5-дақиқада ҳисобни очишди. Юнусовдан тўпни олиб қўйган Искандеров уни дарҳол Машариповга етказиб берди. Жалолнинг дастлабки зарбасини Жабборов қайтарди. Унга яна биринчи бўлиб етиб келган Жалол бўш қолган дарвозани ишғол қилди - 1:0. Бўлим охиригача ташаббус жамоамиз тарафида бўлди, бироқ юзага келтирилган вазиятлардан футболчиларимиз фойдалана олишмади.   Иккинчи бўлимда меҳмонлар анча фаоллашишди. Юнусовнинг кучли зарбасидан кейин Лобанов тўпни қайтарган бўлса, Шодиевнинг уринишини Андреев бартараф этди. Бир ҳолатда Жўраев яқин масофадан ноаниқ зарба берди. Жамоамиз қарши ҳужумларда имкониятларни юзага келтирди, бироқ натижа ўйин охиригача ўзгармади. "Пахтакор" кетма-кет иккинчи ғалабасини нишонлади.   "ПАХТАКОР" - "ҚИЗИЛҚУМ" - 1:0 (1:0) 21 сентябрь. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. Ҳакамлар: В.Серазетдинов, Б.Қодиров, А.Қўлдошев. Назоратчи: Р.Айтеков. "Пахтакор": Лобанов, Андреев, Тожиев, Ораховац, Ҳошимов, Исматуллаев, А.Аҳмедов (Толипов, 76), Болтабоев, Искандеров, Машарипов, Ҳакимов (Сидоров, 46; Г.Аҳмедов, 86). "Қизилқум": Жабборов, Рустамов (Ваҳобов, 89), Квесиешвили, Каримов, Юсупов (Жўраев, 46), Усмонов, Бойдуллаев, Юсупов, Ҳасанов, Шодиев, Йованович (Шодмонов, 76). Гол: Машарипов, 5 - 1:0. Огоҳлантиришлар: Жўраев, 47. Тожиев, 59.
Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:18, 21.09.2016.
Ўқилди: 5823 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.