Олий лиганинг 23-туридан ўрин олган учрашувларнинг бирида “Бунёдкор” ва “Қўқон-1912” клублари Тошкентда тўқнаш келишади. Мазкур ўйинга оид статистик маълумотлар билан танишинг.
Ўзаро ўйинлар
Бу жамоалар Олий лигада бугунга қадар уч марта рўбару келишган.
Учршувларнинг барчасида “Бунёдкор” ғалабага эришган. Қўқонда бўлиб ўтган учрашувда “қалдирғочлар” 2:0 ҳисобида зафар қучишган. Учта учрашувдан бери вакилларимиз “Бунёдкор” дарвозасига йўл топа олишмаяпти.
“Қўқон-1912” иккинчи даврани юқори суратда давом эттирмоқда. Охирги иккита ўйинда Нўъмон Ҳасанов шогирдлари бир ғалаба ва бир дурангга эришганини эътироф этиш жоиз.
Йўқотишлар
Мазкур баҳс олдидан жамоамиз йўқотишларга дуч келди. Иқбол Маликжонов “Металлург” ўринбосарларига қарши баҳсда жароҳат олган бўлса, тажрибали футболчимиз Азиз Тўхтабоев машғулотлар жараёнида жароҳат олганлиги боис ҳозирча даволаниш жараёнидалар.
Тошкентдаги баҳсни Пислегин бошқаради
Олий лига 23-тур ўйинларида фаолият юритадиган ҳакамлар номи маълум бўлди. Унга кўра, шанба куни бўлиб ўтадиган “Бунёдкор” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги баҳсни Пислегин бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб борадиган бўлишди.
Қизиғи шундаки, ўтган йили Тошкентда бўлиб ўтган бу икки жамоалар ўйинини ҳам айнан ушбу ҳакам бошқарган.
Олий лига
23-тур
24 сентябрь (шанба)
«Бунёдкор» (Тошкент) – «Қўқон-1912» (Қўқон)
Ҳакамлар: Д. Пислегин (Тошкент), В. Лушин (Гулистон), А. Калинин (Қарши), Р. Абдувоҳидов (Қарши)
Назоратчи: Х. Мухторов (Самарқанд).
ЎзПФЛ вакили: Ф. Магаметов.