«Барселона» бош мураббийи Луис Энрике ҳужумчи Лионел Мессининг жароҳати ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
"Мессининг жароҳати нафақат «Барселона», балки бутун дунё футболининг йўқотишидир. Ўтган мавсумда у жароҳатлари туфайли узоқроқ муддатга ҳам сафдан чиққан эди, аммо биз усиз ҳам амаллай олганмиз. Лионел билан биз кучлироқмиз, аммо усиз ҳам кучли жамоа бўлиб қолаверамиз", - дейди Энрике.