«Барселона» бош мураббийи Луис Энрике Испания чемпионатидан ўрин олган «Атлетико» (1:1) клубига қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини маълум қилди.
«Бу футбол. Унда майда-чуйда нарсалар ҳам натижага таъсир қилади. «Барселона»нинг қандай ўйнаганини ҳисобга оладиган бўлсак, биз ғалабага лойиқ эдик. Аммо баъзан футболда бу камлик қилади. Бизда бир қанча хавфли вазиятлар бўлди, бироқ «Атлетико» гол уришга имкон бермади. «Барселона»да энг яхши ҳужум, «Атлетико»да ҳимоя» - деди Энрике «Барселона» расмий сайтида.