«Лестер Сити» бош мураббийи Клаудио Раньери жамоасининг трансфер харажатлари ҳақида гапириб берди.
«Мен 200 млн фунт сарфламоқчи эмасман. Фақат керакли футболчиларни харид қилмоқчиман. Ғазнамизда пул бор, лекин биз ўзимизга керакли футболчиларга пул сарфладик.
Хўжайинимизнинг фалсафаси оддий – аста-секинлик билан ўсиб бориш, мустаҳкам пойдевор ўрнатиш. Ишончим комил, бундай пойдеворга эгамиз, энди бинони биринчи қаватини қуряпмиз» - деди Раньери Daily Mail хабарида.