«Лестер» бош мураббийи Клаудио Раньери Англия чемпионатидан ўрин олган «Манчестер Юнайтед» клубига қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини баён қилди.
«Кубок ўйинидан сўнг чарчоқ аломатлари йўқ. Футболчилар ҳар уч кунда бир марта ўйнаб, кўникиб кетишган. Ҳозирги пайтда жисмоний ҳолатимиз анча маромига келиб қолган.
Моуриньо билан муносабатим яхши, у билан учрашиб, «отамлашиб» олишга қарши эмасман.
«Манчестер Юнайтед» бизни Суперкубок баҳсида мағлуб этганди. Энди ўч олмоқчимиз. Қўрқув? Нима учун қўрқишимиз керак, албатта қўрқмаймиз» - деди италиялик мутахассис.