«Интер» бош мураббийи Франк де Бур «Эмполи»га қарши Италия чемпионати учрашувидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Маълумот учун, «Интер» ва «Эмполи» ўртасидаги ўйин 2:0 ҳисобида миланликлар фойдасига ҳал бўлди. Бундан аввал «Интер» «Ювентус»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган эди.
«Нафақат «Ювентус» каби катта жамоаларга қарши, балки бошқа ўйинларда ҳам ишга муносиб даража жиддий ёндашиш кераклиги ҳақида кўп гапирган эдик. Бугун биз яхши жисмоний ҳолатда эканимизни кўрсата олдик», — деди голландиялик мутахассис.
«Ўйин бошидаёқ иккита гол уриб, ўйинни яхши бошладик. «Ювентус»га қарши ўйинда кўп куч йўқотгандик. Шу сабабли «Эмполи»га қарши бошидан яхши ўйнаш муҳим эди. Ўйинчилар фалсафамизни тушуниб бораётгани қувонарли», — деди де Бур.
«Аллегри «Интер»га қарши ўйинни расво деб атади? Ҳа, «Ювентус» учун ҳақиқатан ҳам шундай ўйин бўлди. Биз эса яхши ўйнадик, ҳушёрликни йўқотмадик ва ҳақли ғалабага эришдик», — деди Франк де Бур.